Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК УМРИМИЗГА УМР ҚЎШМОҚДА

Yangilik

« Back

ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК УМРИМИЗГА УМР ҚЎШМОҚДА 23.04.2015 07:59

ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК УМРИМИЗГА УМР ҚЎШМОҚДА

Мамлакатимизда ҳар йилни ўзгача ном билан аташ яхши бир анаъна тусига айланган. 2015 йил Президентимиз томонидан Кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилинишини барча халқимиз қатори ёши улуғ ва фахрийлар ҳам мамнуният билан қарши олди. Албатта, бу каби кексаларларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига мос келган азалий қадриятларимиздан бири саналади. Шу сабабдан ушбу йилда фахрийларга эътибор кўрсатиш, уларни холидан хабар олиш сингари хайрли ва эзгу ишлар янада кенгроқ амалга оширилади. Ушбу йилга бағишланиб Республикамизда Давлат дастури ишлаб чиқилди. Унда қилиниши лозим бўлган вазифалар бажарилиши аниқ белгилаб қўйилди. Давлат дастурига кўра хокимликларда, корхона ва ташкилотларда дастурлар ишлаб чиқилиб йил давомида шунга кўра амалий ишлар олиб борилади. “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида ҳам фахрийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида аниқ дастур ишлаб чиқди. Режага асосан 2015 йилда кексалар ва мехнат фахрийлари ўртасида “Бир пиёл чой устида”, “Касб маҳорати” сингари тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган бўлса, йил давомида корхона кексаларини саломатликларини тиклаш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш, санаторийларда мароқли дам олишларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилиб келинади. Корхонада бугунги кунда 97 нафардан зиёд кекса ёшдагилар фаолият кўрсатмоқда. Буларнинг барчаси корхонамизнинг турли ишлаб-чиқариш ва ёрдамчи цехларида меҳнатларини давом эттирмоқда. Иш жараёнида ўзларининг ҳаётий, узоқ йиллик иш тажрибаларини ёшларга ўргатмоқдалар. Ёшларни танлаган касблари бўйича етук мутахассис бўлиб етишларига муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Бугунги кунда, чора-тадбирларни амалга оширишда корхонамиз рахбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда ижобий ишлар олиб борилмоқда.Кексаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлардан бири узоқ йиллар корхонада меҳнат қилган ишчи-ходимларни Республикамиздаги тарихий шаҳарларга бепул саёҳатга юборишдан бошланди. Яқинда турли цехларда ишловчи 41 нафар кекса ва меҳнат фахрийлари Тошкент-Бухоро-Самарқанд шаҳарларида бепул саёҳатда бўлиб, катта таасуротлар билан қайтдилар.Аввало, Тошкент шаҳрида бобомиз Амур Темур мезейида бўлиб Кафол, Шоший ҳазратларини мақбарасини зиёрат қилишдан бошладик. Хасти имом мадрасаси, Масжиди минор яъни Оқ масжидда яратилган шароитлар кенг ва ёруғ хоналарни кўрган ҳар бир кишини хаваси келади. Пойтахтимиздаги “Хотира” майдонида мустақиллик йилларида олиб борилган ишлар билан ҳам яқиндан танишдик. Кечга яқин эса Тошкент-Бухоро йўналишидаги поездда қадим ва кўҳна шаҳар Бухороий шарифга йўл олдик. Шаҳарда бизни буюро вакиллари кутиб олди ва ҳаммамизни “Бухоро” меҳмонхонасининг шинам, замонавий тарзда жиҳозланган хоналарга жойлаштиришди. Бухородаги биринчи ташрифимизни Ҳазрат Боховиддин Нақишбанд пиримизнинг оналарини қабри муборакни зиёрат қилишдан бошладик. Шундан сўнг, Ҳазрат Боховиддин Нақишбанднинг қабрларида бўлганимизда кўплаб ўзгаришларни амалга оширилганлигини гувохи бўлдик. Зиёратга келаётганларни кети узилмайди, уларга барча шароитлар яратилиб берилган. Айниқса, бошқа давлатлардан келган туристларни аждодларимизга бўлган қизиқиши ҳар биримизни қувонтирди. Исмоил шох мақбарасидаги иморатлар “Самонийлар” даврида оталарига ҳамда улуғ зотларга кўрсатган чексиз ҳурматлари эканлигига гувоҳи бўлдик. ХVI асрда қурилган “Сетораий моҳиҳоса” мажмуаси ҳам кўркам ва гўзаллиги билан барчамизни ҳайратлантириди. Бундан 2.5 минг йил аввал қурилган “Чашмаий Аюб” С.А.В биноси ҳам мустақиллик йилларида қайтадан таъмирланди ва ўз холича сақланиб келинмоқда. Хозирда ушбу тарихий муқаддас жойни мингаб одамлар зиёрат қилмоқдалар. Бу бежиз эмас албатта, ривоятларга кўра Аюб пайғарбаримиз муборак ҳассаларини ерга урганларида булоқ пайдо бўлган ва мўъжиза пайдо бўлиб сув чиққан экан. Ушбу булоқда хозиргача сув отилиб туради. Саёхат давомида Бухоро шаҳрини диққатга созавор жойларида айландик тарихий обидалар, замонавий бино ва иншоатлар шаҳарни кўркига кўрк қўшиб турибди. Кўҳна Самарқанд ўзининг бой маънавияти ва олиму уломалари билан тарихда из қолдирган шаҳарлардан бири саналади. Мирзо Улуғбек расатхонасида бўлганимизда буюк аждодларимиз томонидан қилинган улкан кашфиётларга гувоҳи бўлдик. Саркарда ва улуғ шох Амир Темур, пирлари саналган Ҳазрат “Саид Барака”, бобомизнинг фарзандлари ва набиралари қабрларини томоша қилар экансиз, бу инсонларни тарихда қолдирган буюк ишлари, қудратли давлат барпо этишда қилган қаҳрамонликлари барчамизда фахр туйғусини уйғотади. Шохи зинда яъни тирик шох мажмуаси ҳам муқаддас жойлардан саналади. XIV-XV асрларда яшаган ҳазрат пайғамбаримиз аждодларидан бўлган Хусайн Ибн Аббос розиоллоху анҳу мақбараларини кўрдик ва зиёрат қилдик. Саёҳатимизнинг икккинчи кунида Ҳазрати Махтуми Аъзам зиёратида бўлдик ва у инсон тарихи ҳақида яқиндан танишдик. Ҳазрати Имом-Ал-Бухорий бобомиз бутун дунё тан олган буюк инсондир. Бобомизнинг қолдирган бой асарларидан бутунжаҳон бугунги кунда ҳам фойдаланиб келмоқда. Мустақиллик йилларида бу мўътабар инсонни қабрлари қайтадан таъмирланди. Гўзал ва кўркам масканга айлантирилди. Ҳазрати Имом-Ал-Бухорийнинг қабрларини зиёрат қилгандан сўнг, Дониёр пайғамбаримизнинг қабри ва мажмуасида ҳам бўлдик. Ривоятларга кўра, Донёр Пайғамбаримизнинг бўйи 18 метр бўлган экан ва қабрини узунлиги 27 метр қилиб қазилган экан. Дониёр Пайғарбаримизнинг қабри ёнида 600 йиллик дондон писта дарахти бўлиб, у ҳар икки йилда мева берар экан. Саёҳатимиз сўнгида бобомиз Амур Темурнинг жуфти ҳалоли бўлмиш Бибихоним қабри ва масжидини зиёрат қилиб катта таъсуротлар билан қайтдик. Фарғона-Тошкент-Бухоро-Самарқанд саёҳатида қатнашган кекса ва меҳнат фахрийлари У.Казаджонов, О.Ахмадалиева, М.Рахмонов, С.Мирзақулов, Т.Рахматов, И.Мамасаидов, М.Қосимова, А.Аминов, С.Хайдаров ва бошқалар қилган сафарларидан мамнун бўлдилар. Шу сабабдан корхонамиз рахбариятига, касаба уюшмасига ҳамда “Ҳаво Сайёх”маъсулияти чекланган жамиятининг энг кекса хизматчилдаридан бири бўлган Маҳкамжон Пўлатовга ўз миннатдорчиликларимизни билдириб, барчаларига сиҳат-саломатлик, оилавий-тотувлик, ишларида янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз.


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru