Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ 25 апрел-“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкил топган кун

Yangilik

« Back

25 апрел-“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкил топган кун 24.04.2015 10:50

25 апрел-“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкил топган кун

Мамалакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг энг устивор вазифасидир. Айни кунда «Farg’onaazot» акциядорлик жамиятида 2180 нафарга яқин ёш ишчи ва ходимлар меҳнат қилиб келмоқда. Корхонанинг келажаги, равнақи учун меҳнат қилаётган навқирон кучларнинг янада баркамолликга эришиши, уларга кенг имкониятлар эшигини очиб бериш йўлида белгиланган тадбирлар, саъй-ҳаракатлар изчил амалга оширилмоқда. Уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисидаги қонунлар тўғрисида ахборотлар берилмоқда. Жумладан, “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият”, “Сиз қонунни биласизми?” мавзуларида семинар, кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда. Бошланғич ташкилотга тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги 100 нафарга яқин ёшларга шу кунга қадар “Камолот” ЁИХ томонидан имтиёзли кредитлар тўғрисида маълумотлар берилган ҳамда йўналтирилган. Ёшларни истеъдод ва қобилиятларини қўллаб-кувватлаш соҳасида ҳам ҳаракат томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Бу борада «Ёш мутахассислар кенгаши» ташкил этилиб, гуруҳ фаоллари жамоадаги ташаббускор, изланувчан ва иқтидорли ёшларнинг турли танлов ва кўрикларда ўз лойиҳалари билан иштирок этишларини таъминламоқда. Шу кунга қадар бошланғич ташкилот томонидан ўтказилган “Ёш мутаҳассис корхона таянчи”, “Йилнинг энг яхши Кимёгари”,“Йилнинг энг билимдон электромонтёри” каби бир қатор танловлар орқали корхона ёшлари фаол иштирок этиб юқори натижаларни қўлга киритмоқдалар. Жамият манфаатларига зид иллатлар ва ёт ғояларга қарши курашнинг маънавий-маърифий асосларини шакллантириш мақсадида ҳам “Ёшлар маънавиятига тахдид”, “Оммавий тахдид”, “Биз гиёхвандлик, ОИТСга қаршимиз”, “Қулликга рози бўлманг”, “Бу мукаддас Ватанда азиздир инсон”, “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирларни амалга оширилмоқда. Маълумки, Мамлакатимизда фан, техника, маданият, адабиёт ва санаът соҳасида юксак муваффақиятларга эришган ёш олимлар ва ижодкорлар «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан муносиб тақдирланмокда. Бу каби изланувчан ёшлар қатори корхонамиз Карбамид цехи чилангари Д.Хасановга ҳам кўкрак нишони насиб этган. Бугунги кунда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишлаб чиқариш жараёнида амалиёт ўташларини ташкил этиш ва уларни ишга жойлаштириш мақсадида корхонада бир қатор тадбирлар асосида ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ҳамда “Заковат”, “Билим ринг” интелектуал ўйинлари ҳам мунтазам ўтказилши яхши йўлга қўйилган. Ўтган давр давомида турли спорт ўйинлари, марафон, акциялар ёшлар фаоллигида ташкил этилди. Қизлар ўртасида “Азот маликаси” кўрик-танлови, спортнинг марафон, волейбол, стол тенниси турлари, футбол бўйича эса “Камолот кубоги” ишчи-ходимлар ўртасида юқори савияда ўтказилди. 2014 йилда ўтказилган “Камолот кубогида” «Farg’onaazot» футбол жамоаси вилоят бўйича биринчи ўринни эгаллаган ва минтақавий босқичда фахрли ўринни эгаллади. Цех фаолларидан иборат ёшлар билан “Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳида қувноқ стартлар, интелектуал ўйинлар уюштирилди. Бугун кунда ҳаракат томонидан ёшларни олдида турган муаммоларини ечиш, ҳукукий саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар, турли кўрик-танловлар ва учрашувларни ўтказишда, ёш ишчи ва ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш борасида бир қатор ижобий ишлар килинганлигини айтиб ўтиш лозимдир. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида Республика миқиёсида ўтказилган «Йилнинг энг яхши бошланғич ташкилоти» номинациясини қўлга киритганлигимиз бу барчамизнинг чин маънодаги ютуғимиз деб ўйлайман.


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru