Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ Аёллар саломатлиги доимо эътиборда

Yangilik

« Back

Аёллар саломатлиги доимо эътиборда 24.04.2015 11:09

Аёллар саломатлиги доимо эътиборда

Маълумки, юртимизда аҳоли саломатлигини сақлаш, йўлида самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Юртбошимиз мустақилликнинг илк йиллариданоқ мамлакатимизда инсон саломатлигини давлат сиёсатининг устувор вазифаси қилиб қўйди. Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш учун Президентимиз фармонлари, ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Соҳага оид кўплаб қонунлар қабул қилинди. Энг асосийси, қабул қилинган Фармон, қарор ва қонунларнинг изчил ижроси таъминланмоқда. Бугунги кунда барча ҳудудлардаги аҳоли учун саломатлигини назорат қилиш, даволаниш, соғлигини тиклашга қулай шарт-шароит яратилган. Жумладан, Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи ҳам давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир.Ушбу муҳим вазифаларни бажариш борасида Корхона хотин-қизлар қўмитаси ҳам белгиланган чора-тадбирлар асосида доимий равишда хотин-қизлар билан кўплаб маърузалар, давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этиб, уларга керакли маслаҳатлар бериб бормоқда. Хусусан, корхонадаги аёллар билан ўтказилаётган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни жамиятда тутган ўрни ва уларни ролини янада ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган ҳужжатга мувоффиқ ташкил этилмоқда. Хлорат-магнит дефолианти цехида бўлиб ўтган тадбирда ҳам аёлларни репродуктив саломатликларини тиклаш, никоҳланувчи шахслар ўртасида ирсий ва туғма хасталикларни олдини олиш, келажак авлодни жисмонан бақувват, соғлом, етук инсон бўлиб етишларида оиланинг роли мавзусида тиббиёт ходимлари ҳамда цех хотин-қизлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Суҳбатлар чоғида малакали тиббиёт мутаҳассислар томонидан аёлларда учрайдиган турли-ҳил хасталиклар ва уларни олдини олиш, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, она ва болаликни муҳофаза қилиш борасида тушунтириб ўтдилди. Шундан сўнг, учрашув қатнашчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига мутаҳассислар томонидан жавоблар олдилар. Тадбир якунида, юқоридаги мавзуларда тез-тез учрашувлар ўтказиш, хотин-қизлар билан бўлиб ўтадиган суҳбатларга керакли мутаҳассисларни жалб қилиш масалалари ҳам келишиб олинди.

 


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru