Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ Қиргули электротехника касб-хунар коллежида “Касб маҳорати” кўрик- танлови

Yangilik

« Back

Қиргули электротехника касб-хунар коллежида “Касб маҳорати” кўрик- танлови 24.04.2015 12:52

Қиргули электротехника касб-хунар коллежида “Касб маҳорати” кўрик- танлови

Қиргули электротехника, Фарғона машинасозлик, Қўқон нефт ва газ саноати, Олтиариқ маиший-хизмат, Қўштепа қурилиш ва саноат, Учкўприк саноат, Олтиариқ автомобиль йўлларикаби бир қатор касб-ҳунар коллеж ёшлари ўртасида “Касб маҳорати” кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танлов икки босқичдан иборат бўлиб, шартларга кўра ёшлар ўз билимларини кўрсатдилар. Биринчи босқичда ҳар бир кўрик-танлов қатнашчиси 10 тадан тест саволларига жавоб берди. Иккинчи босқич амалий кўникмаларни аниқлаш босқичи бўлиб, бу босқичда пайвандлашнинг уч тури: “Метал пластиналарни горизонтал ҳолатда учма-уч бирикмали қилиб бир томонлама чок билан пайвандлаш”, “Металл пластиналарни пастки холатда 900 бурчакли бирикма билан пайвандлаш” бўлса кейингиси “Диаметри Dу=80мм бўлган металл ҳувурларни айлантирмасдан учма-уч пайвандлаш” мавзулари бўйича ўтказилди ва пайвандлашнинг бу турини бажаришга 25 дақиқа вақт берилди. Пайвандлашнинг ҳар бир тури бўйича берилган топшириқлар “Йўриномали техналогик харита” асосида бажарилди. Бажарилган амалий топшириқлар 80 баллик тизимда баҳолаб борилди. Кўрик-танловнинг якуний натижалари аниқланди. Биринчи ўрин Қиргули электротехника касб-ҳунар коллежи, иккинчи ўрин Қўқон нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи, учинчи ўрин эса Олтиариқ маиший хизмат касб-ҳунар коллежиларига насб этди.

 


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru