Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ ИККИ АВЛОД УЧРАШУВИ

Yangilik

« Back

ИККИ АВЛОД УЧРАШУВИ 24.04.2015 12:58

ИККИ АВЛОД УЧРАШУВИ

Истиқлол йилларида мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушида ўз жонини қурбон қилган юртдошларимиз хотирасини абадийлаштиришга доир кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу уларнинг мардлиги ва жасорати эътирофи бўлиб, биз, авлодларни ушбу уруш фожиасидан сабоқ чиқаришга даъват этади, айни пайтда мамлакатимизда инсон хотираси абадий, қадр-қиммати муқаддас эканини тасдиқлайди. Бугунги дориломон кунларда биз билан бирга умргузаронлик қилаётган фахрийларимиз доимий давлатимиз эътиборида бўлиб келмоқда. Фахрийларга ҳар томонлама юксак ҳурмат ва ғамхўрлик кўрсатилиб, улар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда.
“Farg’onaazot” акциядорлик жамияти томонидан Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Инсон – азиз, хотира – муқаддас!” мавзуида икки авлод учрашуви ўтказилди. Қиргули электротехника касб-ҳунар коллежида ташкил этилган тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари таклиф қилиндилар.
Тадбирда В.Котельский, М.Махмудов, Т.Абдураҳмонов каби кўпни кўрган фахрийлар ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар. Ёшлар билан фахрийлар ўртасида самимий сухбатлар бўлиб ўтди. Учрашувда кекса авлод вакиллари ўзларининг ҳаёт йўллари, уруш даври қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилиб, тинчлик-осойишталик энг катта бойлик, бахт эканлигини таъкидладилар. Бугунги кунда юртимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши, таълим-тарбия олиши учун барча шарт-шароитлар яратилганини қайд этиб, ёшларни бу имкониятлардан унумли фойдаланишга даъват этдилар.
Учрашувда корхонанинг “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти томонидан фахрийларга гуллар ва эсдалик совғалари топширилди.


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru