Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ СИЗ –БИЗНИНГ СУЯНЧИМИЗСИЗ!

Yangilik

« Back

СИЗ –БИЗНИНГ СУЯНЧИМИЗСИЗ! 24.04.2015 13:05

СИЗ –БИЗНИНГ СУЯНЧИМИЗСИЗ!


“Кексаларни эъзозлаш йили”да корхонамиз кексаларига кўрсатилаётган ғамхўрликлар янада ортади

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Юртбошимиз 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилди.
“Кексаларга ҳурмат, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънода ажралмас қисмига айланди. Бир ўйлаб кўрайлик, “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қариялар – уйимизнинг файзи ва фариштаси” деган мақол ва ҳикматли сўзларимизда чуқур маъно бор. Ҳақиқатдан ҳам, қайси хонадонда нуроний отахон ва онахон бўлса шу оилада албатта, файзу-барака, фаровонлик, аҳиллик бўлишини барчамиз яхши биламиз”. “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти ҳам узоқ йиллар давомида заводда меҳнат қилиб, ҳозирда нафақага чиққан кекса отахону онахонларга катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келади. Шу кунларда мавжуд 1658 нафар нафақага чиққан ишчи-ходимлар ҳол-аҳволидан мунтазам равишда хабар олинмоқда ва ҳар бир ўтказилган байрамларда совғалар улашилади.
Жумладан, ишлаб чиқаришимизда фаолият кўрсатиб нафақага чиқиб, ҳозирги кунда кексалик гаштини сураётган ишчи-хизматчиларимиздан Л.Клешникова, ?.Жўраев, АК-72М цехи собиқ ишчилари О.Тўхтабоева, Н.Кумскова каби 56 нафар кексаларимизни “Наврўз” байрами билан қутлаш баҳонасида хонадонларига борилиб, уларга совға - саломлар топширилди.
Ишлаб чиқаришимизда нафақага чиқиб, ҳозирги кунда меҳнатини давом эттираётган, ўзининг керакли маслаҳатларини ёшларга ўргатиб келаётган С.Олимов, Л.Валодина, Л.Мирзакаримова ҳамда бошқа кексаларимизга ҳам доимо ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда. Кексаларни соғлиғларини тиклаш, уларни мароқли дам олишлари мақсадида “Зомин”, “ Чимён”,“Қизилтепа” каби сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди. Шу билан бирга фахрийларни маданий хордиқ чиқаришлари учун кўнгилочар тадбирлар ва концертлар ташкил этилмоқда.
Дарҳақиқат, ўтаётган ҳар бир кунимизга маъно ва мазмун қўшаётган отахон ва онахонларнинг ибратли сўзлари, ўгити-ю маслаҳатларига қулоs тутиб, уларнинг ҳурмат ва эъзозининг ўз ўрнига қўяйлик! Токи улар айтган ҳар бир ҳикматга тенг дуолари ҳамиша мустажоб бўлсин!

 

 


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru