Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ Коллеждан корхонага

Yangilik

« Back

Коллеждан корхонага 29.04.2015 14:57

Коллеждан корхонага

Республикамизда касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлашга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, ёшларнинг замонавий касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаши учун зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлашмуҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.  Коллеж битирувчилари ҳақидаги барча маълумотлар жамланиб, уларнинг амалиёт ўташини ташкил этиш ва ишга жойлашишига кўмаклашиш учун ўқувчилар корхона ва ташкилотларга шартнома асосида бириктирилмоқда. Айни пайтда уларнинг амалиёт машғулотларини юқори савияда ўтказиши, бўлғуси фаолияти бўйича зарур кўникмага эга бўлиши ҳамда ишга жойлашиши доимий назоратда бўлмоқда. Хусусан, йигит-қизларнинг малакали мутахассис бўлиб етишиши учун коллежлар қошида амалиёт устахонаси ва кичик корхоналар ташкил этилган бўлиб, у ерда орттирилаётган кўникма ва тажрибалар ёшларнинг таълимдан кейинги меҳнат фаолиятида муҳим аҳамият касб этмоқда. Қолаверса, коллеж битирувчилар билан тузилаётган уч тарафлама шартномалар асосида кўплаб ёшлар иш билан таъминланмоқда. Меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш борасида корхонамизда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, улар билан уч тарафлама шартномалар тузишга алоҳида эътибор қаратмоқда, шу кунга қадар 300 нафардан зиёд битирувчи ёшлар билан уч тарафлама шартномалар тузилди. Ишга кирувчи ёшларни корхона фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида жамоат комиссияси томонидан барча цехларда учрашувлар ташкил этилди. Коллеж битирувчилари билан ўтказилган тадбирларда корхонамизда ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотлар тури, мавжуд техника воситалар ҳақида мутахассислар томонидан ёшларга тушунтириб ўтилди.Маълумки, Қиргули электротехника касб-ҳунар коллежи ёшларни асосан заводимизга керакли бўлган мутахассисликлар бўйича тайёрлайди. Коллежда билим олаётган ёшларни касбий малакасини ошириш борасида корхонада  амалий машғулотлар доимий ўтказиб борилади. Шу боисдан корхонамизга ишга кираётган битирувчилар билимли ва ўз касбини пухта ўрганган ёшларни ташкил этмоқда.


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru