Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ Пухта тайёргарлик-мўл ҳосил гарови

Yangilik

« Back

Пухта тайёргарлик-мўл ҳосил гарови 23.05.2015 12:29

Пухта тайёргарлик-мўл ҳосил гарови

Яқинда “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида “Ўзкимёсаноат” ДАК ҳамда Ички Ишлар Вазирлиги билан ҳамкорликда «Минерал ўғитларни кимё корхоналарида ишлаб чиқариш, сотиш, тарқатиш, «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖлари омборхоналарида сақлашга доир тартиб-қоидаларга амал қилиш ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи хўжаликлар далаларига етказиб беришда талон-тарож қилиниши, хонадонларда ноқонуний сақланиши ҳамда четга олиб чиқиб кетилишига қарши кураш борасидаги профилактик тадбирларни тўғри ташкил этиш чора-тадбирлари» мавзусига бағишланган семинар-кенгаш бўлиб ўтди. Семинарда Республикамизда фаолият юритаётган кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ташкилот ва корхоналар мутахассислари ҳамда ички ишлар ходимлари иштирок этдилар. Дастлаб, семинар иштирокчилари корхонада минерал ўғитларни ишлаб чиқариш, қадоқлаш ва вагонларга ортиш ҳамда хужжатларни расмийлаштириш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Амиакли селитра менирал ўғитини ижара омборларига етказиб бериш “Қишлоқ хўжалигини менирал ўғитлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида кўрсатилган вазифалар асосида амалга оширилади. “Ўзкимёсаноат” ДАК томонидан вилоятлар кесимида жойларда захира яратиш мақсадида, вилоят “Қишлоқхўжаликкимё” ХАЖ ижара омборларига ортиш тасдиқланган тақсимот-жадвали тақдим этилади. Шундан сўнг, вилоят “қишлоқхўжаликкимё” ХАЖлари, “Ўзкимёсаноат” ДАК томонидан тасдиқланган вилоятлар кесимидаги тақсимот жадваллар асосида, туманлар кесимида жойларда захира яратиш учун ижара омборларига ортиш ишларини кимё корхоналарига тақдим этади. Темир йўл цехининг мутахасислари томонидан берилган топшириққа асосан темир йўл юк хатлари тайёрланиб тарозихоналарга топширилади. Цехлар томонидан ишлаб чиқарилган аммиакли селитра минерал ўғити омбордан ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилган ҳолда, 50 кг дан қадоқланиб вагонларга юкланиб тарозихоналарга топширади. Вагонлар тарозидан ўтказилади ва маҳсус назорат белгилари қўйилади. Семинар қатнашчилари корхонамизда олиб борилаётган ишлар, минерал ўғитларни сақлаш ва жўнатиш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар. Корхонамизда ишлаб чиқарилаётган менирал ўғитларни далаларига ўз вақтида етказиб бериш ҳамда талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик барчамизни олдимизда турган муҳим вазифалардан бири дейди, “Ўзкимёсаноат” ДАК бошқарув раиси ўринбосари Бекбергенов Хожамберген Шимбергенович. Шуни ҳисобга олган ҳолда барча минерал ишлаб чиқарувчи ва сақловчи корхона ва ташкилотлар раҳбар ходимлари аниқ чора-тадбирлар асосида иш юритиши ҳамда маҳсулотларни ўз вақтида етказиб беришга алоҳида эътибор қаратиш лозимдир. Семинар-кенгаш якунида қатнашчилар мавзуга доир ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru