Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ КИМЁГАРЛАР КУНИ

Yangilik

« Back

КИМЁГАРЛАР КУНИ 23.05.2015 12:42

КИМЁГАРЛАР КУНИ

Май ойининг охирги санаси юртимизда “Кимёгарлар куни” сифатида, соҳа ходимлари орасида кенг нишонланади. Кимёгарлар куни –кимё саноати ва фан ходимлари касб байрами. Бу байрам, МДҲ давлатларининг кимё саноати ривожланган қисми бўлмиш – Ўзбекистон, Қозоғистон, Беларус, Украина ва Россияда кенг миқиёсида нишонланади. Анъанага кўра, кимёгарлар куни, одатда май ойининг сўнги санасида байрам қилинади. Ушбу байрам, расман 1965 йилдан буён нишонланиб келинади. Бу  байрамни, нафақат кимё саноати ходимлари, балки, кимё йўналишида таҳсил олаётган талабалар, ушбу соҳада изланиш олиб бораётган тадқиқотчи, аспирантлар, қўйинки, ҳаёти кимё фани билан боғлиқ бўлган ҳамма-ҳамма кенг нишонлайди. Айниқса, бу байрам талабалар даврасида ўзгача ўтади. Илмий семинарлар, конференциялар, кимё олимпиядалари, байрамга бағишланган маданий тадбирлар ва ажойиб-қизиқарли кимёвий тажрибалар намойиши билан ўтади. Зеро, инсониятнинг бугунги тараққиёт даражасида, замонавий илм-фан ютуқларида кимёнинг ўрни беқиёсдир. Аэрокосмик миқиёсидаги кашфиётлардан тортиб, оддий маиший кундалик турмушимизгача кимё маҳсулотларсиз тасаввур этиб бўлмайдиган даржага етиб келиб улгурган. Кимё-замонавий илм-фаннинг энг муҳим, ажралмас қисмларидан биридир.


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru