Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ Кимёгарлар байрами корхонамизда кенг нишонланди

Yangilik

« Back

Кимёгарлар байрами корхонамизда кенг нишонланди 03.06.2015 11:34

 Фахрийларга байрамда ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди

Кимёгарлар байрами ҳар йили корхонамизда ўзгача шукуҳда нишонланиши яхши бир анъана тусига кирган. Бу гал ҳам жамият бошқаруви томонидан катта тайёргарликлар кўрилди. Байрам олдидан турли тадбирлар ҳамда концерт дастурлари ташкил этилди. Корхонада узоқ йиллар меҳнат қилиб келаётган фахрийларимиз ҳам эътибордан четда қолмади. Цехларда 40 йилдан ошиқ фаолият юритиб, узоқ йиллик тажриба ва маҳоратларини ёшларга ўргатиб келаётган фахрийлар холидан хабар олинди. Жамият Бошқарув раиси Абдупатто Солижонов ҳамда Касаба уюшма қўмитаси раиси Рўзиматжон Тошбековларнинг эсдалик совғалари топширилди. Корғонамизнинг барча цехларинида меҳнат қилиб келаётган ҳар бир фахрийлар билан учрашув ташкил этилди. Улар билан самимий суҳбатлар чоғида касб байрами билан табриклаб совға саломлар берилди.


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru