Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ “Кимёгар” маданият саройида касб байрами кўтаринкилик руҳда ўтди

Yangilik

« Back

“Кимёгар” маданият саройида касб байрами кўтаринкилик руҳда ўтди 03.06.2015 13:04

“Кимёгар” маданият саройида касб байрами кўтаринкилик руҳда ўтди

 

IMG_0498IMG_0479

Юртимизда байрамлар кўп. Уларнинг ҳар бири ўзгача нишонланади. Барча соҳада бўлгани каби, кимёгарлар касб байрами ҳам ҳар йили муносиб кутиб олинади ва катта таррадудлар билан нишонланади. “Farg’onaazot” акциядорлик жамияти ҳам касб байрамини ишчи ходимлар ўртасида юқори савияда ўтказди. “Кимёгарлар” маданият саройида байрамга бағишланган катта концерт дастури ташкил этилди. Маданият саройи ижодий гуруҳи томонидан тайёрланган байрам дастури ташриф буюрган корхона ишчи ходимларга намойиш этилди. Дастлаб, тадбирни жамият бошқарув раиси Абдупатто Тўланович Солижонов байрам табриги билан очди. Корхона раҳбари соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар, иқтисодий ўсишлар ҳақида тўхталиб ўтар экан, Республикамизда кимё соҳасини ривожлантиришда “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятининг роли муҳим ўрин тутади. Албатта, корхонанинг йилдан йилга равнақ топиб боришда барча ишчи ходимларни самарали меҳнатлари эвазига амалга оширилмоқда. Айниқса, узоқ йиллик тажрибага эга фахрий устозларни ёшларга бераётган чуқур касбий билимлари тақсинга лойиқдир. Бугунги кунда тажрибали устозлар изидан бораётган изланувчан ёшларнинг сафи янада кенгайиб бораётганлиги барчамизни қувонтираши аниқ. Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида кимё саноатини ривожлантириш, тармоқ корхоналарини техник ва технологик янгилаш, қувватлардан оқилона фойдаланиш ва тизимга энергия тежайдиган, экологик хавфсиз технологияларни жорий этиш, экспортга мўлжалланган, импорт ўрнини босадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўз самараларини бераётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир..
Шундан сўнг, корхонада муносиб хизмат кўрсатган, ишлаб чиқариш жараёнида сид қидилдан меҳнат қилган бир гуруҳ ишчи ходимларга пул мукофатлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Саҳнада намойиш этилган куй ва қўшиқлар йиғилганларда катта таассуротлар қолдирди.


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru