Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШ КИМЁГАРИ” АНИҚЛАНДИ

Yangilik

« Back

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШ КИМЁГАРИ” АНИҚЛАНДИ 24.08.2015 11:08

        Республикамизда мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб ёшларга катта эътибор ва ғамҳўрликлар кўрсатилмоқда. Ёш мутахассислар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. “Ўзкимёсаноат” АК бошқаруви ва Кимё саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши хамкорлигидаги қўшма қарорига мувофиқ ўтказилаётган “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари” танлови ҳам тармоқ корхона ва ташкилотларидаги изланувчан иқтидорли ёшларни аниқлашга кўмаклашади ва меҳнат жамоаларидаги ҳар томонлама етук, ҳар ишга қодир йигит-қизлар сафини кенгайтиришга амалий ёрдам бериб, келгусида уларга кенг имкониятлар эшигини очади ва келажакда уларнинг етук мутахассислар бўлиб етишишларига замин яратади. Мазкур танлов ёшларнинг Ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилмоқда. «Йилнинг энг фаол ёш кимёгари - 2015» кўрик-танлови Республика босқичида ҳам мамлакатимизда кимё соҳасида фаолият юритаётган изланувчан, иқтидорли ёшлар иштирок этди. “Максам-Чирчиқ” АЖда ўтказилган беллашувда “Ўзкимёсаноат” АЖнинг барча ташкилотлари, шу жумладан “Farg'onaazot” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Аммофос – Максам” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ ҳамда Қўнғирот сода корхоналарининг билимли ёшлари қатнашдилар. Танловда иштирокчилар соҳада яъни кимё саноатида амалга оширган самарали ишларни тақдим этди. Ёшлар техник ва иқтисодий нуқтаий назардан самарали қирраларни ёритиш билан бирга нутқ санъатларини ҳам намоён қилишди. Ҳар бир тақдимот турли ҳил долзарб муаммоларни таҳлили ва уларнинг ечими бўйича таклифларни ифодалаган бўлиб, иштирокчиларни юқори саъвияда тайёргарлик кўрганликлари тадбир давомида яққол намоён бўлди. Шартларга кўра қатнашчилар ўзлари танлаган мавзуларда тақдимот қилди ва мавзуни тўлиқ ёритиб беришга ҳаракат қилишди. Энг яхши ғоя ва лойиҳа муаллифи ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Танлов якунида ғолиблар аниқланди. Унга кўра, "Farg'onaazot" АЖ нинг ёш мутахассиси 1 даражали диплом билан тақдирланди.
                Мен бу танловда “Металконструкцияларини оловдан сақловчи бўйёқни ишлаб чиқариш” мавзусида тақдимот тайёрлаб иштирок этдим - дейди, "Farg'onaazot" АЖ нинг «Илмий-техник тараққиёт» бўлимининг етакчи мутахассиси Шуҳрат Раҳмонов. Ушбу тақдимотда, мен таклиф қилаётган буёқни саноат шароитида жуда муҳим аҳамиятга эга эканлиги, уни 100 % маҳаллий хомашёдан тайёрланиши, ҳозирги пайтда лаборатория шароитида синов тариқасида талаб даражасига жуда яқин эканлиги ва энг асосийси чет элдан келадиган аналогларини ўрнини боса олиши ҳакамлар хайъати аъзоларини қизиқишини орттирди. Ўйлашимча айни шу омиллар мени бу танловда ғолиб бўлишимга сабаб бўлди. Албатта, ғолибликни қўлга киритишимда устозларим ҳамда корхонамиз раҳбариятининг хизматлари катта бўлди. Ўз лойиҳам устида изланишлар олиб боришимга барча шароит ва имкониятларни яратиб беришди. Бунинг учун Заводимиз раҳбариятига ўз минаддоричилигимни билдириб қоламан. Энди мен форумда бошқа саноат тармоқлари ўртасида ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун бор куч ғайратимни сарифлашим керак. Келгуси ушбу танловда ҳам 1 ўринга эга бўлиш орқали “Farg'onaazot” АЖ ни мавқеини кўкларга кўтаришда, янада ривожлантиришга ўзимни кичик бўлсада ҳиссамни қўшишдан иборатдир.     


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru