Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ Коллеждан – ишлаб чиқаришга

Yangilik

« Back

Коллеждан – ишлаб чиқаришга 24.08.2015 11:15

          Мамлакатимизда ёшларни иш билан таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ишлаб чиқариш амалиётига кенг жалб этилмоқда, уч томонлама шартномалар асосида улар иш билан таъминланмоқдалар.             
          Корхонамизда ёшларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Шу йилнинг 1 июлидан бошлаб 3 томонлама шартнома асосида битирувчилар ўз мутахассисликлари бўйича ишга қабул қилинди. Шу кунга қадар 270 нафарга яқин йигит-қизлар иш билан таъминланиб, ишлаб чиқариш цехларида мустақил фаолиятларини бошладилар. Шуни таъкидлаш ўринлики, коллеж битирувчиларига корхонада ишга қабул жараёнида барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Энг аввало, ёшлар коллежда ўрганган йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари билан яқиндан танишиш ва танлаш имкониятига эга бўлдилар. Бунинг учун барча битирувчиларига корхона ходимлари томонидан ишлаб чиқариш цехлари тўғрисида ҳамда маҳсулотлар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди. Ёшлар цехларда бўлиб, малакали мутахассисларни фикрлари билан яқиндан танишдилар. Ҳозирда ишга қабул қилинган йигит ва қизлар кўп йиллик тажрибага эга бўлган устозлар қўли остида меҳнат қилмоқдалар. 


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru