Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ Тоза ҳаво – соғлом ҳаёт

Yangilik

« Back

Тоза ҳаво – соғлом ҳаёт 24.08.2015 11:21

   Мамлакатимизда ҳар йили икки босқичда ўтказилаётган “Тоза ҳаво” тадбири аҳолининг экологик маданиятини ошириш, автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини ўрганиш ва табиий мувозанатни яхшилашга хизмат қилаётир.
    Шу йилнинг 10 августдан 10 сентябрига қадар "Тоза ҳаво" ойлигини 2-босқичи ўтказилмоқда. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан маълум қилишича, мазкур ойлик доирасида бир қатор автотранспорт корхоналари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг экологик ҳолати ўрганилиб, минглаб автотранспорт воситалари кўрикдан ўтказилиб аниқланган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу тадбирлар самарасида ҳар йили ҳавога чиқарилаётган зарарли газларни олтмиш тоннадан кўпроққа қисқартиришга эришилмоқда.
  Мазкур тадбирнинг аҳамиятини ишчилар-ходимларга кенг тарғиб этиш, бу жараёнда жамоатчиликнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида ойлик доирасида "Farg'onaazot" АЖ да ҳам аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ойлик доирасида атмосфера ҳавосини автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли чиқиндилар билан ифлосланишини камайтириш ва уларнинг зарарлилик даражасини текшириш бўйича назорат ишларини кучайтириш ҳамда автомобилларга ёқилғи қуйиш, техник хизмат кўрсатиш устахоналарида, автокорхоналарда, корхона худудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
   Бундай чора-тадбирлар натижасида юртимизда ҳавога чиқарилаётган зарарли моддаларни бир неча баробар камайтиришга эришилади. Буларнинг барчаси табиий мувозанатни сақлаш ва халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru