Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ "Энг намунали корхона аёли" кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Yangilik

« Back

"Энг намунали корхона аёли" кўрик-танлови бўлиб ўтди. 29.08.2015 15:29

         Республикамиз мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан "Farg'onaazot" акциядорлик жамиятида "Энг намунали корхона аёли" номли кўрик-танлови бўлиб ўтди. Корхона Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган танлов "Кимёгар" маданият саройида ўтказилди. Жамиятда меҳнат қилаётган фаол аёллардан ташкил топган 7 нафар иштирокчилар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. 1-шарт "Касбим-фахрим менинг"деб номланиб, унда ҳар бир қатнашчи мустақиллик йилларида корхонада олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар ҳамда юртимизда хотин-қизларга яратилаётган шароитлар хақида тўхталиб ўтдилар. 2-шарт яъни "Барҳаёт анъаналар" да миллий ва маънавий қадриятларимиз, жамиятда учраётган дамдабали тўй-ҳашамлар, оилада қайнона келин муносабати ҳамда фарзанд тарбияси, қизларни турмушга тайёрлаш, гиёҳвандлик, одам савдоси ҳамда диний оқимларни салбий оқибатларини қатнашчилар турли ҳаётий мисоллар билан саҳна орқали ёритиб беришди. Кейинги шартлар кўра иштирокчилар билимлари синаш билан бирга ўз иқтидорларини синаб кўрдилар. Кўрик-танлов давомида ҳар бир иштирокчи пуҳта тайёргарлик кўрганликлари яққол намоён бўлди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда хусусан, корхонамизда кечаётган ўзгаришларни аниқ ва равшан ифода этдилар. Уларнинг саҳна орқали турли қизиқарли чиқишлари тадбирга йиғилганларда катта таассуротлар қолдирди. Танлов шартларига кўра, ғолиблар аниқланди. Ғолибларга корхона Касаба уюшмасининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru