Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ Ўзбекистон терма жамоаси - Осиё кубогининг кумуш совриндори.

Yangilik

« Back

Ўзбекистон терма жамоаси - Осиё кубогининг кумуш совриндори. 29.08.2015 16:59

         V Осиё кубоги чим устида хоккей бўйича мусобоқалар 12-16 август кунлари Банкогда (Таиланд) бўлиб ўтди. Ўзбекистон аёлларининг терма жамоаси шу мусобоқаларда иштироқ этдилар. Ўзбекистон терма жамоасининг тайёрлашда ва муваффақиятли қатнашиш учун мураббийлар ва мутахассислар жалб қилинди. "Farg'onaazot" АЖ қошидаги "Кимёгар" маданият саройи спорт бўйича катта инструктори халқаро тоифа спорт устаси, корхонанинг хоккей бўйича бош тренери Ким Андрей мураббий-консультант сифатида Ўзбекистон аеллар чим устида хоккей терма жамоасига таклиф килинди. Аёллар ва эркаклар жамоаси билан ишлаш бир қанча фарқланишига қарамасдан миллий терма жамоаси спортчилари билан умумий тил топиб, яхши натижаларга олиб келди.
V Осиё Кубогида бешта жамоа қатнашди: Қозоғистон, Камбоджи, Гонконг, Таиланд ва Ўзбекистон миллий жамоалари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бухоро, Хоразм ва Самарқанд вилояти ўйинчиларидан иборат.
Ўзбекистон терма жамоаси биринчи лигада Камбоджи жамоасини 8:0 ҳисобда мағлуб этди, 0:3 ҳисобида Қозахистон жамоасига имкониятни бой бериб қўйдилар, Гонконг ва Таиланд жамоалари билан 2:2 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Осиё кубогида барча жамоалар биринчи навбатда доировий тизимда ўйнадилар. Кейин 1-2 ўринни эгаллаган жамоалар финалда 1-2 ўринга, 3-4 ўринни эгалаганлар 3-4 ўринга. 1-2 ўринга Қозоғистон ва Таиланд жамоалари беллашдилар. Қозоғистон терма жамоаси Осиё кубоги совриндори, иккинчи ўринни Таиланд жамоаси эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллади, 4-ўринни Гонконг жамоаси эгаллади. 
        Шуни таъкидлаш жоизки, бундай халқаро мусобақаларга Фарғона вилоятидан юқори тажрибага эга мутахассислар таклиф қилинганидан фахрланамиз. Шу мусобоқаларда қатнашишда катта ёрдам берган "Farg'onaazot" АЖ касаба уюшмасига ўз минатдорчилигимизни билдирамиз.  Кўп йиллар мобайнида "Farg'onaazot" АЖ хоккей жамоасини республика миқиёсидаги мусобоқаларда иштирок этишларида жамият бошқаруви ва ходимлар касаба уюшмаси қўллаб қувватламоқдалар. 


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru