Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ "Ватаним тақдири-менинг тақдирим" кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Yangilik

« Back

"Ватаним тақдири-менинг тақдирим" кўрик-танлови бўлиб ўтди. 29.08.2015 17:27

         "Farg'onaazot" акциядорлик жамиятининг "Камолот" ёшлар иштимоий харакати томонидан мустақиллигимизнинг 24 йиллиги муносабати билан корхона ёшлари ўртасида "Ватаним тақдири-менинг тақдирим" номли кўрик-танлов ўтказилди. Мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позицияга эга бўлган, ижтимоий фаол ёшлар сафини кенгайтириш, мантиқий фикрлашни ривожлантириш орқали ўз билим ва истеъдодларини намоён қилишларига шароит яратиб бериш, юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг амалда бажарилишини таъминлаш ҳамда мамлакатимиздаги барқарор, тинчлик ва осуда ҳаёт, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатларни кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилган ушбу танловда корхона ёшларидан ташкил топган икки жамоа иштирок этди. Дастлаб, қатнашчилар "Ватаним тақдири-менинг тақдирим" мавзусида мустақиллик йилларида эришилаётган ютуқлар ва ўзгаришлар хусусида фикр билдирдилар. Айниқса, ёшларга яратиб берилаётган шароитлар ҳамда имкониятлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. "Куч-билим ва тафаккурда" номли 2-шартда ёшларимиз юртимиз тарихи ва ҳаётига оид саволларга жавоблар бердилар. 3-шарт яъни "Ўз истеъдодингни намойиш эт" бунда қатнашчилар Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар, рақсларни ижро этдилар. Шу билан бирга ёшлар ўртасида учраб турадиган салбий иллатлар иштирокчилар томонидан саҳна кўринишлар орқали намойиш этилди. Кўрик-танлов якунида ғолиблар аниқланиб, уларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.       


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru