Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ Мустақиллик-улуғ неъмат

Yangilik

« Back

Мустақиллик-улуғ неъмат 03.09.2015 16:38

        "Farg'onaazot" акциядорлик жамияти ҳам мустақиллик байрамини зўр шоду-хуррамликда нишонлади. 1 сенябрь куни корхона худудида байрам дастурхони ёзилди. Жамиятда самарали меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар тадбирга таклиф қилинди. Байрам кечасини корхона бошқарув раиси А.Т.Солижонов очди ва ўзининг самимий тилакларини йўллади. Мустақиллик йилларида "Farg'onaazot" акциядорлик жамиятида эришилган ютуқлар ҳамда корхонада ишчи хизматчиларга яратилаётган шароитлар хусусида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, фидокорона меҳнати, ватанпарварлиги ва ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги билан эл-юрт иззат-ҳурматига сазовор бўлганлиги учун тақдирланган бир гуруҳ юртдошларимиз орасида корхонамиз аъзоси Анвархон Набиевни "Меҳнат шуҳрат" ордени билан ҳамда ана шу куни 24 ёшини қарши олаётган корхонамиз ишчиси, Хлород Магний Дефолианти цехида меҳнат қилаётган Мафтуна Ходжиматова Рахматжон қизини ушбу қўшалоқ байрамлари билан табриклаб ўтди. Жамият бошқарувининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди. "Кимёгар" маданият саройи ижодий гуруҳи томонидан турли кўринишдаги мусиқий чиқишлари ва гўзал рақслари томошабинларга намойиш этилди. 


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru