Farg'onaazot
Kimyoviy mahsulotlar ishlab chiqarish
Ishonchli hamkorlik - sifat kafolati.
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Asosiy \ Yangiliklar \ Халқаро инвестициявий форум

Yangilik

« Back

Халқаро инвестициявий форум 11.11.2015 14:28

           Форум иштирокчилари истиқболли корхоналар билан танишди    
 
        Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Халқаро инвестициявий форум иштирокчилари 4 ноябрь куни Фарғона вилоятида бўлиб, инвестиция киритиш таклиф этилаётган корхоналар фаолияти билан танишди, мамлакатимиздаги қулай сармоявий муҳит, иқтисодий ва молиявий имкониятлар ҳақида маълумотга эга бўлди.
  

Форум иштирокчилари “Farg'onaazot” акциядорлик жамиятида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан  яқиндан танишди. “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги мазкур йирик корхона ўз маҳсулотларини ўнлаб мамлакатларга экспорт қилмоқда. Корхонада қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Франция билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришни автоматик бошқарувчи ягона агрегат тизими ишга туширилган бўлса, чехиялик ҳамкорлар билан аммиакли селитра ва суюқ азот ишлаб чиқариш цехи қурилди. Шу билан бирга, мебель елими, истеъмол содаси, полиэтилен қоплар каби халқ истеъмоли товарлари ҳам ишлаб чиқарилмоқда.            

–Замонавий технологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган жаҳон андозалари даражасидаги маҳсулотлар юртингизнинг иқтисодий салоҳияти юқори эканидан далолатдир, – дейди “Key Pee Exports” компанияси ижрочи директори Чоудхуари Сингх (Ҳиндистон). – Фарғона сафарида бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилдик. Корхонамиз экспорт-импорт билан шуғулланади. Жорий йилда «Farg'onaazot» акциядорлик жамияти Ҳиндистонга беш минг тонна маҳсулот экспорт қилди. Биз форум доирасида Ўзбекистондан янги маҳсулотлар сотиб олиш бўйича шартнома имзолаш ниятидамиз. 
         
Хорижлик инвесторлар учун корхонанинг тақдимот маросими ўтказилиб, меҳмонларга яқин келажак учун режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш имконияти яратилди.  


Ish tartibi:
9:00 dan 18:00 gacha
tanaffus 12:00 dan 13:00 gacha
dam olish kunlari: shanba, yakshanba
Manzil:
O'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi, 222
Рейтинг@Mail.ru